ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТАШКИЛОТЛАР

ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТАШКИЛОТЛАР

Мазкур дайжест халқаро иқтисодий-молиявий ташкилотлар тарихи, уларнинг бугунги кундаги фаолият кўлами, устувор йўналиш ва вазифалари тўғрисида қисқача ахборот беради. Дайжестнинг афзаллиги шундаки, унда ривожланган давлатларни глобал муаммоларни ҳал этиш йўлида бирлаштираётган, халқаро иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашаётган ва иқтисодий ҳамкорликни кўп томонлама тартибга солиб келаётган 100 дан ортик ҳукуматлараро даражадаги ташкилотлар ҳамда нодавлат ташкилот ва бирлашмалар профили, уларнинг фаолият мақсадлари, ҳаракат траекторияси аниқ таснифланган.
Шунингдек, интеграциялашувни мақсад қилган миллий ташкилотларнинг давлатлар саъй- ҳаракатларини бирлаштиришдаги аҳамияти аниқ рақамлар ва далиллар асосида ёритилган. Дайжест иқтисодиёт, молия таълим йўналишлари талабалари, илмий тадқиқотчилар ва ёш изланувчилар учун мўлжалланган бўлиб, жами 22 боб ҳажмида ўрин олган мавзулар хронологик нуқтаи назардан очиб берилган.