Мазкур мавзули режалаштириш Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари ҳамда "Илк қадам" мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастури асосида яратилди.
Ушбу мавзули режалаштиришда 6-7 ёшли (тайёрлов гуруҳ) болалар билан ташкил этиладиган ривожланиш марказларидаги эркин фаолият жараёнлари ишланмалари баён қилинган.
Мактабгача таълим муассасаларида таълим жараёнини мавзули режалаштириш давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари педагоглари, ота-оналар, шунингдек, ушбу соҳа билан қизиқувчи барча мутахассисларга мўлжалланган.