Лидерлик қонунлари

Лидерлик қонунлари

Теодор Рузвельт

Kitob mahsulotlarining xarakteristikalari, yetkazib berish shartlari, tashqi ko'rinishi va rangi haqidagi ma'lumotlar faqat ma'lumot uchun mo'ljallangan va joylashtirilgan paytda mavjud bo'lgan eng so'nggi ma'lumotlarga asoslanadi.
Лолазор

Лолазор

Мурод Муҳаммад Дӯст

        Aсар воқеалари айни кунимиздан, биз яшаётган жамият "сир"ларидан сўзлайди.
Мутолаа давомида қаҳрамоннинг умр йўли, фаолияти билан танишасиз. Бу йўлнинг дастлабки қадамидан то сўнгига қадар ўқувчи асосий образлардан бири - Яхшибойевга ҳамроҳ бўлади. Яна бири - Ошно билан дўст тутинади. Лекин бирда ҳамфикр бўлса, бирда уларга қарши чиқади. Қарши чиқиш билан еса, табиийки, ўқувчи вазиятни ўзгартирмайди, аксинча, Ошнонинг ошносига, Яхшибойевнинг шогирдига, ҳатто Қурбонойнинг фожиасига айланади. Бошқа йўл йўқ - истамаган ҳолда ўқувчи ўзининг собит қарашидан воз кечади!
      Яна бир аҳамиятли жиҳати, мутолаа жараёнида асар қаҳрамонларининг исми шунчаки танланмаганига гувоҳ бўласиз. Ҳатто Яхшибойев ўз шогирдларига мурожаат қилар екан, уларнинг фамилиясини исм ўрнида ишлатиши бежиз емаслигига амин бўласиз. Бошқарувчи инсон, ким бўлишидан қатъий назар, ҳокимият тепасига келар екан, у дастлаб олижаноблик ва фидойиликни мақсад қилади. Борган жойини боғ қиладими, гулзор қиладими, лолазор қиладими ёки умуман ҳеч нарса - буниси енди бош­қа масала.
      Aсар сўнгида китобхон мулоҳазага чўмади, бир сўз билан айт­ганда, мутолаадан ким нимани изласа, шуни топади.
Мактабгача ёшдаги болаларнинг ёш ва психологик хусусиятлари

Мактабгача ёшдаги болаларнинг ёш ва психологик хусусиятлари

Me'yoriy

Мактабгача ёшдаги болаларнинг ёш ва психологик хусусиятлари модулининг ишчи ўқув дастури мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари малакасини ошириш курсининг ўқув дастури асосида тузилган бўлиб, у мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларига мактабгача ёшдаги болаларнинг ёш ва психологик хусусиятларини, мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиши ва улар фаолиятининг психологик тавсифи, болаларни таълим жараёнига психологик жиҳатдан тайёрлашнинг мазмун ва моҳиятини очиб беради.
Мактабгача тарбия педагогикаси

Мактабгача тарбия педагогикаси

Бу қўлланмада мактабгача тарбия педагогикасининг асосий масалалари, мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ҳар томонлама тарбиялаш вазифалари ва мазмуни, бола шахсининг ривожланиши тўгрисидаги педагогик тушунчалар ва асосий қонуниятлар очиб берилган. Китобда кичкинтойларни жисмоний, ақлий, ахлоқий, меҳнат, нафосат тарбияси вазифалари ва мазмуни атрофлича ёритилган. Қўлланма педагогика институтларининг мактабгача тарбия педагогикаси куллиёти талабаларига, боғча мудиралари ва тарбиячиларига мўлжалланган.
Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич мактаб ўқувчиларига чет тилини ўргатишда ўйинлар

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич мактаб ўқувчиларига чет тилини ўргатишда ўйинлар

М. Д. Бахрамова

Мазкур бошланғич босқичда чет тилини ўқитишга мўлжалланган коммуникатив ўйинлар тўплами чет тили ўқитувчиларига мўлжалланган бўлиб, тўпламда ўйинларнинг классификацияси ва турлари тавсифлаф берилган. Ушбу тўплам боғча ва бошланғич мактаб чет тилида дарсларида фойдаланиш учун мўлжалланган 60 дан ортиқ коммуникатив ўйинларни ўз ичига олган бўлиб (инглиз, немис ва француз тилларидаги мисоллар билан), улар дарсларни қизиқарли ва самарали бўлишига хизмат қилади. Мазкур ўйинлар бошланғич босқичда чет тилини ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларини хисобга олган холда саралаб олинган бўлиб, болаларнинг чет тилида оғзаки нуқт ва тинглаб тушуниш кўникмаларини ривожлантиришнинг самарали воситаси хисобланади.
 
Мактабгача таълим муассасаларида таълим жараёнини мавзули режалаштириш

Мактабгача таълим муассасаларида таълим жараёнини мавзули режалаштириш

Feruza

Мазкур мавзули режалаштириш Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари ҳамда "Илк қадам" мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастури асосида яратилди.
Ушбу мавзули режалаштиришда 6-7 ёшли (тайёрлов гуруҳ) болалар билан ташкил этиладиган ривожланиш марказларидаги эркин фаолият жараёнлари ишланмалари баён қилинган.
Мактабгача таълим муассасаларида таълим жараёнини мавзули режалаштириш давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари педагоглари, ота-оналар, шунингдек, ушбу соҳа билан қизиқувчи барча мутахассисларга мўлжалланган.
Мактабгача таълими фанларининг тараққиёт тенденциялари ва инновациялари

Мактабгача таълими фанларининг тараққиёт тенденциялари ва инновациялари

Д.Р. Бабаева

Мактабгача таълими фанларининг тараққиёт тенденциялари ва инновациялари модулини педагог кадрларнинг ўқув-тарбиявий жараёнларни юксак илмий-методик даражада таъминлашлари учун зарур бўладиган касбий билим, кўникма ва малакаларини мунтазам янгилаш, малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари асосида уларнинг касбий компетентлиги ва педагогик маҳоратини доимий ривожланишини таъминлаш мақсадида яратилган.
Манавият

Манавият

Қ. Назаров

Ушбу луғат одамзод учун бебаҳо бойлик бўлмиш маънавиятнинг маъно-мазмуни, унинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ энг асосий тушунча ва атамаларнинг қисқа изоҳларидан иборат.
Луғат гуманитар соҳага оид масалалар билан шуғулланадиган олим ва мутахассислар. ўқитувчилар, тадқиқотчи ва талабалар, маънавият мавзусига қизиқадиган кенг китобхонлар учун мўлжалланган.