Лолазор

Лолазор

Мурод Муҳаммад Дӯст

        Aсар воқеалари айни кунимиздан, биз яшаётган жамият "сир"ларидан сўзлайди.
Мутолаа давомида қаҳрамоннинг умр йўли, фаолияти билан танишасиз. Бу йўлнинг дастлабки қадамидан то сўнгига қадар ўқувчи асосий образлардан бири - Яхшибойевга ҳамроҳ бўлади. Яна бири - Ошно билан дўст тутинади. Лекин бирда ҳамфикр бўлса, бирда уларга қарши чиқади. Қарши чиқиш билан еса, табиийки, ўқувчи вазиятни ўзгартирмайди, аксинча, Ошнонинг ошносига, Яхшибойевнинг шогирдига, ҳатто Қурбонойнинг фожиасига айланади. Бошқа йўл йўқ - истамаган ҳолда ўқувчи ўзининг собит қарашидан воз кечади!
      Яна бир аҳамиятли жиҳати, мутолаа жараёнида асар қаҳрамонларининг исми шунчаки танланмаганига гувоҳ бўласиз. Ҳатто Яхшибойев ўз шогирдларига мурожаат қилар екан, уларнинг фамилиясини исм ўрнида ишлатиши бежиз емаслигига амин бўласиз. Бошқарувчи инсон, ким бўлишидан қатъий назар, ҳокимият тепасига келар екан, у дастлаб олижаноблик ва фидойиликни мақсад қилади. Борган жойини боғ қиладими, гулзор қиладими, лолазор қиладими ёки умуман ҳеч нарса - буниси енди бош­қа масала.
      Aсар сўнгида китобхон мулоҳазага чўмади, бир сўз билан айт­ганда, мутолаадан ким нимани изласа, шуни топади.
Мен бувим, Илико ва Илларион

Мен бувим, Илико ва Илларион

Нодар Думбадзе

Атоқли грузин ёзувчиси Нодар Думбадзенинг эътиборингизга ҳавола қилинаётган китобига адибнинг «Абадият қонуни» ҳамда «Мен, бувим, Илико ва Илларион» романлари киритилган.
Думбадзенинг «Абадият қонуни» романи Ленин мукофотига сазовор бўлган. Бу асарда ёвузлик ва эзгулик, қабиҳлик ва одамийлик каби азалий ва абадий мавзу қаламга олинади, бугунги куннинг энг долзарб масалалари устида кескин баҳс юритилади.
«Мен, бувим, Илико ва Илларион» романида ҳаётда учрайдиган камчиликлар ҳажв йўли билан қаламга олинади. Дўстлик, тотувлик, севги улуғланади.
Отамдан қолган далалар

Отамдан қолган далалар

Тоғай Мурод

«Отамдан қолган далалар» — рамзий роман.
Муаллиф ўз романида бутун умр далада кетмон чопиб, серқуёш юртида елкаси офтоб кўрмаган, қут-баракот юртида косаси оқармаган мунис ўзбек халқи сиймосини Деҳқонқул тимсолида бадиий талқин этади.
Скафандр ва капалак

Скафандр ва капалак

Жан-Доминик Боби

Инсон жасорати ва матонатининг маҳсули бўлмиш «Скафандр ва капалак» аввало, чўнг бир изтироб, сўнгра худди шундай умидга йўғрилгани билан эътиборни тортади. Француз драматурги Жан-Доминик Бобининг ушбу асарини варақлаб, илк сатрларига кўз югуртирарканмиз, айни кучга тўлган, ҳаёт ва ижодда муваффақият қозониб келаётган 44 ёшли драматургнинг кутилмаганда инсультга чалиниб, тўшакка михланиб қолиши, аммо тақдирнинг аянчли синови олдида таслим бўлмай соғлом мия ва ягона кўз ёрдамида ҳаёт учун курашишга бел боғлагани, нигоҳлари билан логопед кўмагида дунё билан мулоқотга киришиши вужудимизни титратади.
Уруш ва тинчлик

Уруш ва тинчлик

Лев Толстой

Роман-епопея жанрининг енг шоҳ асарларидан бўлмиш мазкур машҳур «Уруш ва тинчлик» романи кўлами жиҳатидан дунё адабиёти ихлосмандлари томонидан юксак еътирофларга сазовор бўлган. Бугун ушбу асарни жуда соғинган ва унинг янги нашрини интиқлик билан кутаётганлар кўп. Бунда, албатта, Толстой даҳоси ҳақида гапириш ўринли бўлади. Россиянинг Наполеон томонидан босиб олиниши мумкин бўлган бир вақтда бошқалардан ўзларини устун деб билган турли табақаларни душманга қарши кураш воситасида бирлаштирган, айни пайтда еса рус халқининг маиший ҳаёти ва уларнинг дунёқарашини тўла-тўкис ифодалаган «Уруш ва тинчлик» асарининг дунёга келиши ўз даври учун катта воқеа еди.
      Унда, табиийки, муҳаббат ҳам бор, изтироб ҳам бор. Муҳими, халқ онгидаги уйғонишга бўлган даъват бугунги кунга, бугунги замон кишисига ҳам бирдай тааллуқлидир.
Чўл бўриси

Чўл бўриси

Ҳерманн Ҳессе | М. Акбаров

Херман Хессе (1877-1962) ХХ аср олмон адабиётининг йирик намояндаларидан бири, адабиёт соҳасидаги Халқаро Нобель мукофотининг совриндори. Унинг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари, сиёсий ва адабий-танқидий рухдаги асарлари чоп этилган.
      Илк бор 1927 йилда босилиб чиққан «Чўл бўриси» романи Херманн Ҳессега оламшумул шуҳрат келтирган теран психологик асардир. «Чўл бўриси»да ўз-ўзини таҳлил қилиш ва ҳал этилмаган маънавий-рухий зиддиятларни енгиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар қаламга олинади.
     Ёзувчи Томас Манн ушбу роман ҳақида шундай деб ёзган эди: «Чўл бўриси» менга анчадан буён илк бор ҳақиқий китоб мутолааси не эканини қайтадан ўргатган асардир».