Bolalik

Bolalik

Oybek Muso Toshmuhammad o'g'li

Muso Toshmuhammad o'g'li Oybek o'tgan asrimizning ulkan adiblaridandir. Uning «Alisher Navoiy», «Qutlug' qon», «Quyosh qoraymas, «Oltin vodiydan shabadalar» kabi romanlari, «Bolalik», «Nur qidirib», «Alisherning bolaligi» kabi qissalari, she'r va dostonlari — jami 19 tomlik mukammal asarlari bizga meros bo'lib qoldi. «Bolalik» qissasi bir necha bor nashr etilgan va turli avlodlarning ko'ngil mulkiga aylangan. Uni yangi asrim izning yosh avlodlari o'q ir ekanlar, bundan yuz yil muqaddam bobolarining bolaligi qanday kechganligini bilib oladilar va bugungi chin m a'nodagi hurlik, m ustaqillikning qadriga yetadilar.
Kitob asarlar to'plamining XI jildidan olindi.
 
Ellada

Ellada

Nodar Dumbazde

Ushbu majmuada allaqachon jahon adabiyoti durdonalariga aylangan Nodar Dumbadzening bir necha asarlari jamlangan.
Inglizcha she'rlar, topishmoqlar va tez aytishlar

Inglizcha she'rlar, topishmoqlar va tez aytishlar

Ikromjon Abdullayev

Ushbu kitob ingliz tilini oson o'rganishda juda katta yordam beradi. Eng asosiysi, har bir sahifa rasmga mos ravishda she'rlar, topishmoqlar va tez aytishlar bilan uyg'unlashgan.
Ushbu kitobcha 3-7 yoshli bolajonlar uchun mo'ljallangan. Shuningdek, ingliz tilini mustaqil o'rganishni xohlagan kichkintoylarga tavsiya etiladi hamda hozirgi bilimdon yoshlarimizni ingliz tilini yanada chuqurroq o'rganishlariga hamda dunyoni til orqali anglashlariga samarali xizmat qiladi, degan umiddamiz.
Kuntug‘mish. Ravshan

Kuntug‘mish. Ravshan

Ergash Jumanbulbul o‘g‘li

Ushbu kitob, yaʼni "Kuntug'mish " dostoni o'zbek va turkman xalq og'zaki ijodiga mansub bo'lib ming yillar davomida xalqimiz baxshilari tomonidan kuylanib, xalqimiz tomonidan sevib tinglangan.
"Kuntug'mish" dostonining ushbu nusxasi xalqimizning mashhur baxshisi Ergash Jumanbulbul o'g'li (1872-1955) tomonidan kuylangan va Muhammad Isa Ernazar o'g'li  tomonidan yozib olingan, nashrga esa  mashhur shoir Hodi Zarif (1905-1972) tayyorlagan.
Pride and prejudice

Pride and prejudice

Jane Austen | Hugh Thomson

The romantic clash of two opinionated people in England
Алпомиш

Алпомиш

Ушбу китоб, яъни "Алпомиш " достони ўзбек ва туркман халқ оғзаки ижодига мансуб бўлиб минг йиллар давомида халқимиз бахшилари томонидан куйланиб  , халқимиз томонидан севиб тингланган.
"Малика Айёр" достонининг ушбу нусхаси халқимизнинг машҳур бахшиси Фозил Йўлдош ўғли (1872-1955) томонидан куйланган ва Маҳмуд Зарифов томонидан ёзиб олинган. Ўзбек халқининг буюк адибларидан бири- Ҳамид Олимжон (1909-1944) эса биринчи бор нашрга  тайёрлаган. Тўлиқ ҳолатда ёзма ҳолатга келтириши эса  Ҳоди Зарифов (1905-1972) ва  Тўра Мирзаев томонидан амалга оширилган.
"Алпомиш" достонида ўзбек халқининг азал-азалдан имон-эътиқод, ор-номус ва юрт бирлиги йўлида ўзини аямаслиги ёрқин акс эттирилган. Сиз достонни ўқиб, ўзига унаштирилган қизнинг қалмоқлар орасида талаш, юртдошларининг бегоналарга хор бўлмаслиги учун жонини тиккан Алпомиш, Яратганга имон келтиргани ва мўминга дўст тутингани учун Ҳакимбекнинг ёнида ўзининг инсофсиз яқинлари ҳамда қариндошларига қарши курашган Қоражон, инсоний фазилатлари билан кўпчилик эркаклардан баланд тура оладиган Ойбарчин ва Қалдирғоч тимсоллари миллатимизга хос юксак инсоний сифатларни акс эттирганлигини кўрасиз.
Биз

Биз

Евгений Замятин

Евгений Замятиннинг "Биз" асарини антиутопия жанри даврининг сарҳисобини бошлаб берган символик роман деб ҳисоблаш мумкин. Собиқ совет даврида тақиқланган ушбу асар ҳозирда нафақат рус, балки бутун жаҳон классик адабиëтининг дурдоналари сафига киради. Роман инсон "рақам"га айлантирилган "тенглик жамияти" ҳақида ҳикоя қилади.
Унда ҳамма нарса кийим-кечаклару квартиралар, инсон ўй-ҳаёлларию ҳис-туйғулари - барчаси умумлаштирилган. У ерда на оила бор, на инсонларнинг бир-бирига бўлган кучли боғланишлар. «Рақамлар», ҳаттоки, ўз эркига эга эмаслар. Бироқ, инсон инсонлигича қолар экан, унинг озодликка бўлган интилишини йўқ қилиш мумкинми?
Бобурнома

Бобурнома

Бобур Заҳириддин Муҳаммад

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг жаҳонга машҳур қомусий асари "Бобурнома " ни ҳозирги ўзбек адабий тилида ўқийсиз.
"Бобурнома" - ўзбек мумтоз адабиётининг нодир ёдномасидир. Жаҳон шарқшунослари Бобурнинг китобига шунчалик қизиқадиларки, асар инглиз тилига ўн марта таржима қилинган.
"Бобурнома" - биринчи навбатда шоҳаншоҳ Бобур, падар Бобур , лашкарбоши Бобур, самимий Бобур, саховатди Бобур, ҳақгўй Бобурнинг умумий таржимаи ҳолидир.
Дунё олимлари Бобурни жаҳоннинг йирик императорларига қиёслаб, якдиллик билан унинг дилбар шахслигини таъкидлашади.
"Бобурнома"ни ўқисангиз, Бобур ҳақидаги ҳақиқий кўп серияли кино кўргандай ҳузур қиласиз. Муҳими, Бобур шахсига сизда ҳавас уйғонади.
Вой, онажоним...

Вой, онажоним...

Малик Тоҳир

Инсон ҳаётини нимага менгзаш мумкин? Сокин оқаётган дарёгами ёхуд ур-сур, талотуп дунёгами? Ахир, кимлар хато қилмайди! Мол-дунёга ҳирс қўйиб, ўйламасдан қадам босаётганлар қанча! Улар меҳф-мурувватни, яқинларини унутадилар. Оқибатда бундан бошқалар ҳам азият чекадилар, ғам-андуҳга мубтало бўладилар.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг янги ҳикоялари жамланган мазкур китоб сизни ўйлашга, чукур мушоҳада юритишга, инсонийликни унутмасликка ундайди...
 
Қизиқарли топишмоқлар

Қизиқарли топишмоқлар

Наргиза Тошқулова

Топишмоқлар - инсонлар, айниқса, болалар онгини ривошлантиришда муҳим рол ўйнайди.
Мазкур китобда ўзбек халқ топишмоқларини жамлаш билан бирга ўзга миллатлар топишмоқларидан ҳам намуналар келтирдик. Ўйлаймизки, сиз азизларни қизиқтиради Ва китоб жавонингиздан муносиб жой эгаллайди.