Мазкур ўқув қўлланма Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг 2019 йил 7 февралда тасдиқланган ўқув режасидаги "Таълим менежменти ва маркетинг" модули дастури асосида ишлаб чиқилган бўлиб, белгиланган мавзулар тингловчиларнинг менежмент ва маркетинг ҳамда меҳнат бозори тушунчалари билан боғлиқ бўлган жараёнларга илмий ёндашиш ва уларнинг илмий асослари ҳақида билим ва амалий кўникмалар билан қуроллантиришга мўлжалланган.
Мазкур "Таълим менежменти ва маркетинги" ўқув қўлланмасида таълим менежмент фани вазифалари ва унинг ўзига хос хусусиятлари, стратегик бошқарув ва режалаштириш, раҳбарларнинг бошқарув фаолияти самарадорлиги, касб-ҳунар таълими тизимида маркетинг хизмати кўрсатишни ташкил этиш ҳамда меҳнат бозори эҳтиёжини ўрганиш услублари, меҳнат бозорида тадқиқотлар каби мавзулар асосида кадрларни тайёрлашга оид билим, кўникма ва малакаларни ривожлантиришга хизмат
қилади.