Евгений Замятиннинг "Биз" асарини антиутопия жанри даврининг сарҳисобини бошлаб берган символик роман деб ҳисоблаш мумкин. Собиқ совет даврида тақиқланган ушбу асар ҳозирда нафақат рус, балки бутун жаҳон классик адабиëтининг дурдоналари сафига киради. Роман инсон "рақам"га айлантирилган "тенглик жамияти" ҳақида ҳикоя қилади.
Унда ҳамма нарса кийим-кечаклару квартиралар, инсон ўй-ҳаёлларию ҳис-туйғулари - барчаси умумлаштирилган. У ерда на оила бор, на инсонларнинг бир-бирига бўлган кучли боғланишлар. «Рақамлар», ҳаттоки, ўз эркига эга эмаслар. Бироқ, инсон инсонлигича қолар экан, унинг озодликка бўлган интилишини йўқ қилиш мумкинми?