Дарсликда "Саноат иқтисодиёти" фанининг предмети ва вазифалари, халк хўжалигининг энг муҳим, етакчи тармоғи бўлган саноатнинг миллий иктисодиётдаги ўрни ва ахамияти, таркибий муаммолар, бошкариш ва режалаштиришнинг илмий асослари, фан- техника тараққиёти, кадрлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш, асосий ва айланма фондлар, махсулот сифати ва рақобатбардошлик, қиймат ва таннарх, фойда, рентабеллик ҳамда республикада саноат корхоналарини маҳаллийлаштириш дастури, унинг мазмун-моҳияти масалалари ёритилган. Қўлланмада, шунингдек, услубий масалалар ва саноат соҳасида юз берадиган иқтисодий жараёнларнинг моҳиятини очиб беришга алоҳида эътибор қаратилган.
Дарсликда Президентимиз Ислом Каримовнинг "Жаҳон молиявий-иқтисодий инкирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари" ва "Мамлакатимизда демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси" номли асарларининг асосий мазмунидан келиб чиқадиган вазифалар ҳам баён этилган.