Ушбу монография мамлакатда ҳуқуқий демократик давлатни мустаҳкамлаш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш шароитида ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва маънавий-ахлоқий тарбиянинг ўзаро алоқадорлиги, яхлитлиги, унинг баркамол авлод тарбияси тизимида тутган ўрни, тарихий илдизлари, қадимги Шарқ маънавий-ахлоқий тарбия тараққиёти, касб-ҳунар коллежларида маънавий-ахлоқий тарбия мазмуни, мақсади, вазифалари, илмий педагогик асослари ва уни такомиллаштириш йўллари ёритилган. Шунингдек, касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий баркамоллигини таркиб топтиришнинг педагогик технологиялари, йўналишлари, аудиториядан ташқари таълим-тарбия ишларининг шакллари назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинган.
Монография Ўзбекистонда маънавий-ахлоқий тарбияни шаклланиши ва ривожланиши билан қизиқувчи илмий ходимлар, таълим муассасалари ўқитувчилари ва талабалари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.