Aсар воқеалари айни кунимиздан, биз яшаётган жамият "сир"ларидан сўзлайди.
Мутолаа давомида қаҳрамоннинг умр йўли, фаолияти билан танишасиз. Бу йўлнинг дастлабки қадамидан то сўнгига қадар ўқувчи асосий образлардан бири - Яхшибойевга ҳамроҳ бўлади. Яна бири - Ошно билан дўст тутинади. Лекин бирда ҳамфикр бўлса, бирда уларга қарши чиқади. Қарши чиқиш билан еса, табиийки, ўқувчи вазиятни ўзгартирмайди, аксинча, Ошнонинг ошносига, Яхшибойевнинг шогирдига, ҳатто Қурбонойнинг фожиасига айланади. Бошқа йўл йўқ - истамаган ҳолда ўқувчи ўзининг собит қарашидан воз кечади!
Яна бир аҳамиятли жиҳати, мутолаа жараёнида асар қаҳрамонларининг исми шунчаки танланмаганига гувоҳ бўласиз. Ҳатто Яхшибойев ўз шогирдларига мурожаат қилар екан, уларнинг фамилиясини исм ўрнида ишлатиши бежиз емаслигига амин бўласиз. Бошқарувчи инсон, ким бўлишидан қатъий назар, ҳокимият тепасига келар екан, у дастлаб олижаноблик ва фидойиликни мақсад қилади. Борган жойини боғ қиладими, гулзор қиладими, лолазор қиладими ёки умуман ҳеч нарса - буниси енди бошқа масала.
Aсар сўнгида китобхон мулоҳазага чўмади, бир сўз билан айтганда, мутолаадан ким нимани изласа, шуни топади.