Ушбу ўқув қўлланмада иқтисодий ҳаётимизда учрайдиган ҳолатлар ва иқтисодий ўзгаришлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аломатларини эконометрик усуллар орқали моделини яратиш, келажакдаги ўзгаришини башоратлаш билан боғлиқ тушунчалар ва билимлар ўз аксини топган.
Шу билан бирга, қўлланмадан дунёни иқтисодий жиҳатдан яхшироқ англаб етиш, бозорларнинг ва давлатнинг бозорга аралашуви замирида ижтимоий масалаларнинг ҳал этилиши билан боғлиқ бўлган сабаб ва оқибатларнинг иқтисодий ечими ҳақидаги фикр-мулоҳазалар, турли хилдаги иқтисодий воқеа-ҳодисаларнинг мантиқий талқини ўрин олган.