Ушбу нашрда жуда кўп янги ғоялар, ҳаётга теран назар билан қараш, ғолибликка интилиш, саодат ва комиллик учун дадил кадам ташлаш, жасурлик ва мардлик каби инсоний фазилатларни ўзида шакллантириш, Ватан ривожига, унинг иқтисодини юксалтиришга астойдил киришиш, ақл-заковатни, илмни ҳар қандай ишдан устун қўйиш каби холатлар мужассам бўлган. Унутманг, Лидер дегани, аввало, доимо ўз устида ишлайдиган ва ўзгаларга ёрдам қўлини чўзадиган инсондир.